erouy.ru

"Кузгу"

Boshqalar

хаёт кузгу аслида..унга кандай боксанг аксни хам ушандай курсатади..

- Маам, счётимга 10 минг ташаворинг илтимос. Интернетим ўчиб қолди.

- Хўп қизим. Ҳозир беш минутда тушади.

- Спасибо. Янги телефон кўргандим, олиб берасизми?

- Яқинда олиб бергандимку.

- У уже модадан қолди.

- Уфф, майли гаплашармиз...

*****

- Мааам, мана бу кўйлакни олиб беринг.

- Калтаку... Елкалариям очиқ..

- Мааам, ты что, меня не любишь? Ну пожалуйста. Плиз, плииииз!

- Майли, майли. Что ради любимой дочки не сделаешь...

*****

- Мамочка, бугун сал кечроқ борсам майлими? Дугоналарим билан вечеринка бор эди кафеда.

- Нечида келасан?

- Соат ўнларда. Таксида етиб оламан.

- Хўп. Кўп рақсга тушмаларинг...

*****

- Соат неча бўлди?! Нима бало мастмисан??

- Нее, просто немного шампанского...

- Кўйлагинг нега ифлос? Ҳаммаёғи чанг бўлиб ётибди.

- Ну маам, қоқилиб тушдим кўчада..

- Ҳеч қаеринг оғримадими? Майли кириб ухла. Завтра поговорим...

*****

- Маам, эрим ичиб келди яна.

- Алкаш! Сен нима дединг?

- Не знаю что делать... Ҳар куни ичяпти...

- “Нега ичяпсиз” деб сўрамадингми??

- Мани расмларимни кўрганмиш интернетда.

- Тушунмадим. Қанақа расмлар??

- Ну до свадьбы ещё. Дугоналарим билан ҳазиллашиб тушгандим.

- И что?

- Тарқалиб кетибди. Ёмон гаплар билан ёзиб ташлашибди...

- Айтгандим санга “Ҳадеб расмга тушавермагин” деб, аҳмоқ қиз!

- Ну я же не виновата...

- Майли сиқилма, эринг билан ўзим гаплашаман...

*****

- Мааам... Эрим уйланибди яна.

- Ҳмм. Нима қиласан энди. Сўққабош бўлиб юрмайдику.

- Мангаям таклиф қилишди бугун.

- Ким экан? Қаерда ишлайди? Оиласи қандай? Ажрашган эканми?

- Неет... Оиласи бор. Иккинчи хотин бўлиб тегишимни сўраяпти.

- Ты что, совсем дура?

- Он меня любит. И я его тоже. Квартира олиб бераман деди.

- Бошимга бало бўлдинг сан қиз...

*****

- Ойижон, соғиндим сизни...

- Қачон қайтасан? Ер ютсин ўша чет элингни.

- Не могу сейчас. Қизимга уй-жой қилишим керак. Отаси хабар олмаса...

- Мана санга иккинчи хотин бўлиш оқибати. Қизинг ҳам ўзингга ўхшаб қайсар ўсяпти. Чарчадим жудаям...

- Кечиринг мани...

- Аслида айб ўзимда. Тарбиянгга эътибор бермадим. Эркалаб ўстирдим...

*****

- Маам...

- Что золотце. Нима бўлди? Как там бабушка?

- Приезжай срочно. Бабушка...

- Нима бўлди? Юрагимни сиқмагин! Нега йиғлаяпсан?

- Бабушка умерла...

- Нима?? Ойижон!

*****

- Маааа, я сегодня иду на дискотеку. Вернусь поздно.

- Мандан рухсат сўрашчи??? И перестань постоянно говорить на русском. Сан ўзбексан.

- Мне так удобнее. Ну пожалуйста мааам. Я пойду на дискотеку?

- Йўқ! Дарсингни қил. Йиғиштир ўйин кулгуни.

- Ты меня не любишь!..

- Сани яхши кўраман қизим...

- Почему ты плачешь?

- Кўз ёшлар эмас бу. Шунчаки хаёт ккзгуси..